Давлатимиз раҳбарининг жорий йил Хоразм вилоятига ташрифи давомида вилоятни 2024-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Урганч шаҳрида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш лабораторияни ташкил этиш топшириғи берилган эди. Шундан келиб чиқиб, “Ўзагроинспекция”нинг уруғчилик лабораторияларини модеризация қилиш дастури доирасида 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағи эвазига харид қилинган 30 турдаги 80 та ўлчов воситалари ва синов қурилмалари билан жиҳозланган янги лаборатория фойдаланишга топширилди. Лаборатория энг замонавий ўлчов воситалари билан таъминланган бўлиб, уруғларнинг сифат кўрсаткичлари, унувчанлигини баҳолашда инсон омили минимал даражага туширилган. Янги лаборатория ишга тушиши натижасида 15 та доимий, 11 та мавсумий иш ўринлари яратилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати