Хабарингиз бор, 2023 йилда мактаб ўқувчиларини халқаро олимпиадаларга тайёрлаш, уларнинг илм-фанга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Вилоят ҳокими олимпиадаси” ташкил қилиниб, очиқ, адолатли ва шаффоф тарзда, юқори савияда ўтказилди. Бугун мазкур олимпиада ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов умумтаълим фанлари бўйича фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларга диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, тадбирда олимпиаданинг жорий йилдаги беллашувларига старт берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати