DataLife Engine / Пресс- тур

Пресс- тур


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Шовот туманидаги Юсуф Ҳамадоний мажмуасига пресс- тур ташкил қилинди. Унда Республика ва вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогерлар иштирок этдилар. Тадбир қатнашчиларига тасаввуф илмининг йирик намояндаси бўлган Юсуф Ҳамадонийнинг ислом маърифати ва маънавияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, мажмуада амалга оширилган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Журналист ва блогерлар томонидан зиёрат туризми марказларидан бири бўлган муборак қадамжодаги ўзгаришлар ҳақида репортажлар, видеороликлар тайёрланиб, телеканаллар, ижтимоий тармоқлар орқали эфирга узатилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

13-04-2024, 15:17
Вернуться назад