Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида Янгибозор ва Гурлан туманларида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши, аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча фаолият турларини йўлга қўйиш орқали юқори даромад олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Маълумот учун, жорий йилда Янгибозор туманида 304 та хонадонга мўлжалланган 13 та кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда. Туманда 2024-2025 йилларда умумий қиймати 916 млрд сўмлик 41 та лойиҳа ишга туширилиб, 1354 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Паҳлавон Маҳмуд номли маҳаллада ҳар бир хонадонда иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, қўзиқорин етиштириш каби фаолият турлари ташкил қилиниб, оилалар учун қўшимча даромад манбаи яратилган.