DataLife Engine / Президентлар Хоразмга келди

Президентлар Хоразмга келди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизга келди.
Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.
Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.


5-04-2024, 14:45
Вернуться назад