Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Польша Сейми депутати, маданият ва миллий мерос вазири ўринбосари Божена Желазовска бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқот чоғида маданият ва санъат, тарихий маданий меросни асраш, туризм йўналишларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати