Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда. Барча шаҳар ва туманлардаги маҳаллалар, кўча ва хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар тартибга келтирилмоқда, кўчат экиш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш ишлари амалга оширилмоқда. Жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари муборак Рамазон ойида амалга ошириладиган меҳр-мурувват ва саховат тадбирларига уланиб кетди.