Сессия кун тартибига вилоят секторлари раҳбарларининг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари, шунингдек,“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида 2023 йил давомида амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботлари, “Ўзбекистон – 2030 ” стратегиясининг ижроси ҳамда шу куннинг бошқа долзарб масалалари киритилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилиб, депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати