Шу мақсадда, вилоят ҳокимлигининг маҳаллийлаштириш ва саноат кооперация алоқаларини ривожлантириш бўлими томонидан Урганч давлат университетининг кимёвий технологиялар факультети олимлари, илмий изланувчилари билан учрашув ташкил қилинди. Унда вилоятимиз олимлари томонидан яратилаётган инновацион ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, жумладан, нефтсиз қурилиш битумлари, зангни бир зумда тозаловчи ва зангга қарши қопламалар, маҳаллий хом ашёлардан тайёрланадиган қурилиш материаллари, кимёвий пигментлар, озиқ-овқатлар, гигиена воситалари тақдимоти ўтказилди. Тақдимот якуни билан ишлаб чиқарилиши бошланган маҳсулотларнинг бозорини топиш, импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича стартап лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича келишиб олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати