DataLife Engine / Чигит экишга киришилди

Чигит экишга киришилди





Бугун Шовот туманида 2024 йил ҳосили учун чигит экиш ишларини тизимли ташкил этиш масалаларига бағишланган вилоят амалий семинари ўтказилди. Семинарда сектор бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар. Тадбирда вилоят ҳокими  Жўрабек Рахимов ва тажрибали мутахассислар сўзга чиқиб, экиш мавсумини мақбул муддатларда сифатли якунлаш, жумладан, ерларни экишга тайёрлаш, уруғлик ва минерал ўғитлар сарфи бўйича ўз тавсияларини бердилар. Шунингдек, мавсумда механизаторларни моддий рағбатлантириш, ёқилғи таъминоти масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Тадбирда  нуроний отахонларнинг оқ фотиҳаси билан ерга уруғ қадашга киришилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


24-03-2024, 17:21
Вернуться назад