Урганч туманидаги Тадқиқотчилар маҳалласида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази филиалида Хоразм вилоят ҳокимлигининг маҳаллий саноат бўлими мутахассислари, сув хўжалиги бошқармаси ва марказнинг илмий ходимлари иштирокида сув сатҳи ва сарфини ўлчовчи электрон ускуналарнинг айрим қисмларини кооперация асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда маълум қилинишича, марказнинг “Сув хўжалигида рақамли ва инновацион технологиялар” лабораториясида электрон ускуна бутловчи қисмларининг 77 фоизини маҳаллийлаштиришга эришилган. Маълумот ўрнида айтиш лозим, мазкур қурилмани маҳаллийлаштириш ҳисобига йилига 500 минг долларлик импорт ўрнини қоплаш мумкин, шунингдек, ушбу ускунанинг нархи хорижникидан 2 баробар арзон бўлиб, сифат даражаси юқорилиги билан ажралиб туради. Бундай электрон ускуналардан йилига 250-300 дона ишлаб чиқариш мўлжалланган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати