DataLife Engine / Хива туманига янги ҳоким тайинланди

Хива туманига янги ҳоким тайинланди


Бугун халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов  сессия қатнашчиларига Хива тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилган номзод - Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Палванов Сардор Махсудовични таништирди. Музокараларда сўзга чиққанлар номзодни якдиллик билан қўллаб - қувватладилар. 

Сессияда вилоят ҳокимининг Палванов Сардор Махсудовични Хива тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24-02-2024, 20:07
Вернуться назад