Маълумки, ушбу корпорация билан ҳамкорликда вилоятимизда “UzXCMG” қўшма корхонаси ташкил қилинган бўлиб, 10 турдаги экскаваторлар, қурилиш ва автомобиль йўлларини таъмирловчи техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Қўшма корхонада шу кунгача 2,5 минг донадан ортиқ занжирли ва ғилдиракли экскаваторлар, бульдозерлар, асфальт зичловчи катоклар, юк ортгичлар, автогрейдер, йўл фрезаси ишлаб чиқарилди. Корхонада тайёрланаётган йўл қурилиши ва сув хўжалиги соҳаларида фойдаланиладиган техника воситаларига ички ва ташқи бозорда талаб катта. Мулоқот жараёнида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, ходимларнинг тажриба алмашиши ва Хитойда малака оширишини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати