DataLife Engine / Вилоятимизда IT компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга зарур шароитларни яратиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида IT-парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 47 тага етди.

Вилоятимизда IT компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга зарур шароитларни яратиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида IT-парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 47 тага етди.






Ушбу корхоналарда 450 нафарга яқин ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Резидентларнинг 13 таси экспортёр корхоналар ҳисобланади. 2023 йил давомида вилоятдаги IT-парк резидентлари томонидан кўрсатилган жами хизматлар ҳажми 95 млрд сўмни ташкил этган бўлса, IT хизматларининг экспорти  қарийб 2 млн долларга етди. 


Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов  дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Урганч филиалида IT соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ёш дастурчилар билан учрашди.  Вилоят ҳокими дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида тўхталиб, бир гуруҳ иқтидорли ёш дастурчилар ҳамда   IT-паркнинг йирик экспортёр  резидентларига ташаккурнома ва пул мукофотларини топширди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
19-02-2024, 11:12
Вернуться назад