Бугунги кунда вилоятимизда 545 нафар профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида самарали иш олиб бормоқда.
“Маҳалламни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантираман” деган шиор уларнинг ҳар бирининг асосий фаолият мезонига айланган.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган профилактика инспекторлари билан навбатдаги учрашувда ана шу масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ҳар бир шаҳар ва тумандан 2 нафардан, фаолияти намунали деб топилган профилактика инспекторларини ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.