Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган, асосан экспорт ва импорт фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар ўзларининг таклифлари, бизнесини янада ривожлантиришга тўсиқ бўлиб турган муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Мурожаатлар асосан янги лойиҳалар, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, банк кредитлари, маҳсулотларни божхонада расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди. Барча масалалар тегишли соҳа масъуллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, амалий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари белгиланди.