DataLife Engine / Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.



16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида;


17-19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади;


17-18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.


18-19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17-19 февраль кунлари ҳарорат кечалари 13-16 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.


12-02-2024, 19:41
Вернуться назад