DataLife Engine / Янги йил ярмаркаларига марҳамат

Янги йил ярмаркаларига марҳамат

Янги йил байрами яқинлашгани сари бозорлардаги маҳсулотлар нархи ўсиши ҳолати кўп кузатилади. Бундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида айни кунларда вилоятимиз шаҳар ва туманларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.
Харидорларга кўрсатилаётган хизматлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Урганч “Марказий деҳқон бозори”да турғун савдо расталарида ярмаркалар ташкил этилиб, байрамона безатилди. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида ташкил этилган ярмаркаларга таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган.
– Рўзғор учун зарур бўладиган маҳсулотларни шу ердан олмоқдамиз, – дейди Урганч шаҳридан Элвира Бекчанова. – Бугун ярмаркадан гўшт, тухум, картошка ва пиёз ҳарид қилдим. Уларнинг сифати юқори, нархи нисбатан арзон. Янги йил байрами арафасида давлатимиз томонидан аҳолига яратилаётган бундай қулайликлардан миннатдормиз.
Бозорга киритилаётган барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ходимлари томонидан текширувдан ўтказилгач, сотишга рухсат берилади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.



16-12-2018, 08:44
Вернуться назад