Бугун вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов иштирок этди ва сўзга чиқди. Йиғилишда жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида вилоятда содир этилган коррупциявий жиноятлар ва уларнинг оқибатлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва хўжалик ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг бугунги ҳолати чуқур таҳлил этилди. Шунингдек, “Очиқлик индекси” бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотларни даврий эълон қилиш масалалари муҳокама қилинди.