DataLife Engine / Европа компанияси Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилади

Европа компанияси Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилади


Испаниянинг "ACIR Southern Europe" компанияси ҳамда Хоразм вилояти туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум вилоятнинг туризм салоҳиятини Европа қитъасида кенг  тарғиб қилиш, маданий меросни асраш соҳасига хорижий грантларни жалб қилиш, сайёҳлар оқимини ошириш, туризм соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кўзда тутади.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

26-01-2024, 02:29
Вернуться назад