DataLife Engine / Вилоят ҳокимлигида вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлигида вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.



Вилоят ҳокимлигида вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгаш аъзолари, шунингдек, видеоалоқа тизими орқали шаҳар ва туманлардан мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят  ҳокими, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Жўрабек Рахимов мазкур йўналишда амалга оширилган ишларни  чуқур танқидий таҳлил этиб, маънавий –маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, бу борада идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътиборни қаратди. Сўзга чиққанлар миллий маънавиятимизни янада юксалтиришда кенг жамоатчилик олдида турган вазифалар, тарғибот-ташвиқот ишларини янгича услубда ташкил этиш бўйича фикр мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
3-02-2024, 23:19
Вернуться назад