DataLife Engine / Вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг 2023 йилдаги иш якунлари ҳамда 2024 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг 2023 йилдаги иш якунлари ҳамда 2024 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 12 январь куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида белгилаб берилган вазифаларининг вилоятдаги ижроси, вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг 2023 йилдаги иш якунлари ҳамда 2024 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган  йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган ушбу йиғилишда  видеоалоқа орқали шаҳар ва туман студияларидан сектор раҳбарлари,  ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳарбий соҳа вакиллари  ҳам иштирок этдилар.


Йиғилишда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб,   ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик ишларини ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шаҳар ва туманлар мудофаа бўлимларининг  биноларини капитал таъмирлаш ва янгидан қуриш каби қатор долзарб масалаларга тўхталди. Муҳокама этилган масалалар бўйича ҳар бир тегишли ташкилотнинг аниқ вазифалари, ишлаб чиқилган "Йўл харитаси" га асосан  амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

2-02-2024, 23:16
Вернуться назад