Унда ўтган йилнинг 28 ноябрь куни фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси кенг муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, дори-дармон таъминоти, фармацевтика саноатида янги лойиҳаларни ишга тушириш масалаларини чуқур таҳлил этиб, соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида тўхталди. Йиғилиш иштирокчилари муҳокама этилган масалалар юзасидан ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати