Унда ташкилий йиғилишда иштирок этиш учун вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардан сайланган делегатлар қатнашдилар. Йиғилишда мамлакатимиз Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиққан вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Республика кенгашининг ташкилий йиғилишида вилоят номидан қатнашадиган делегатлар сайланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати