DataLife Engine / 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни

14-январь – Ватан ҳимоячилари куни



Урганч  шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 - январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб ҳарбий-маъмурий сектор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва кенг жамоатчилик вакиллари  Жалолиддин Мангуберди ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, буюк саркарда ва Ватанимиз озодлиги йўлида  жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Шундан сўнг байрам тадбири вилоят мусиқали драма театрида давом этди. Вилоят ҳокими  Жўрабек Рахимов  Ватан ҳимоячиларини қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди. Вилоят ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларга, шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришда юқори касбий маҳорати билан ўрнак бўлиб келаётган  бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга  вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва совғалари топширилди. Санъат усталари томонидан ижро этилган ҳарбий-ватанпаварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган саҳна кўринишлари байрам иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

14-01-2024, 16:21
Вернуться назад