DataLife Engine / Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза бериш хизмати ишга туширилди

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза бериш хизмати ишга туширилди



Эндиликда пенсия ёшига етган фуқаролар уларга пенсия тайинланиши учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) мурожаат қилишлари мумкин.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳавола бу ерда (https://my.gov.uz/oz/service/975)

Онлайн хизматдан фойдаланиш имкониятлари бўлмаган фуқаролар қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқлари ҳам сақланиб қолинмоқда.

6-01-2024, 15:41
Вернуться назад