2024-йил 1-январдан бошлаб қатор ижтимоий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ 2024-йил 1-январдан бошлаб қуйидаги ижтимоий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди:
1️⃣ Ёшга оид нафақа;
2️⃣ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
3️⃣ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
4️⃣ Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
5️⃣1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
6️⃣ Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
7️⃣ Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
8️⃣ Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”);
9️⃣ Дафн қилиш учун нафақа (“Дафн пули”).
Бунда, ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тариби сақлаб қолинган ҳолда, эндиликда фуқаролар мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча саволларига туман ёки шаҳарлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига (https://ihma.uz/uz/bosh-sahifa/) мурожаат қилишлари мумкин эканлигини маълум қиламиз.
4-01-2024, 15:34
Вернуться назад