DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов 100 ёшдан ошган  бир гуруҳ табаррук онахонларнинг хонадонларида бўлиб, уларни Янги йил байрами билан табриклади

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов 100 ёшдан ошган  бир гуруҳ табаррук онахонларнинг хонадонларида бўлиб, уларни Янги йил байрами билан табриклади



Қутлуғ байрамлар арафасида ёши улуғ кексалар ва ногиронлиги бўлган инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг азалий қадрияти саналади. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов 100 ёшдан ошган  бир гуруҳ табаррук онахонларнинг хонадонларида бўлиб, уларни Янги йил байрами билан табриклади. Вилоят ҳокими Урганч тумани Туркманлар маҳалласида истиқомат қилувчи Моможон она Йўлдошева, Урганч шаҳридаги Ҳамжиҳатлик маҳалласида яшовчи Авазжон она Жуманиёзова, Қўшкўпир туманидан Бекпошша она Сапаева ва ногиронлиги бўлган Ойжон она Қурбоновани кириб келаётган 2024 йил билан самимий қутлаб, уларга байрам совғаларини топширди. Бир асрлик жонли тарихнинг гувоҳи бўлган пиру-бадавлат онахонлар дуога қўл очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тиладилар.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

3-01-2024, 15:25
Вернуться назад