DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов беморлар ҳолидан хабар олди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов беморлар ҳолидан хабар олди



Янги йил – барча орзиқиб кутадиган, оила даврасида нишонланадиган байрам. Аммо кутилмаганда бирор дардга чалиниб шифохонага ётқизилган ва саломатлиги шифокорларнинг доимий назоратини талаб қиладиган беморлар байрамни шифо масканида ўтказишларига тўғри келади.
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоят реабилитация ва протезлаш маркази, вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.  Даволанувчиларни Янги йил билан табриклаб, тезроқ соғайиб кетишларини тилади. Шифохона палаталарига Қорбобо ва Қорқизнинг ташрифи, байрам совғалари бу ерда даволанаётган беморларнинг  Янги йил кайфиятини кўтариб, бир олам қувонч бағишлади.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

30-12-2023, 15:21
Вернуться назад