DataLife Engine / “Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди

“Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди



Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида анъанавий “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди. Байрам дастурига вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, чин етим ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган болалар, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди. 
Вилоят ҳокими  Жўрабек Рахимов болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга Президент совғаларини  топширди. Театрлаштирилган байрам томошалари, Янги йил эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ улашди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

29-12-2023, 18:30
Вернуться назад