Сессия кун тартибига Хоразм вилоятининг 2024 йилдаги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, 2024 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ва юридик шахслар учун мол- мулк солиғи ставкаларига ўзгартириш киритиш, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бюджетдан маблағ олувчиларга маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар киритилди. Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахбороти эшитилди ва депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати