DataLife Engine / Ўқитувчилар қурултойи ўтказилди

Ўқитувчилар қурултойи ўтказилди



Таълим соҳасидаги ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида “Устоз – таълим бунёдкори” шиори остида вилоят ўқитувчиларининг қурултойи ташкил қилинди. Қурултойда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон Республикасининг  Мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова сўзга чиқиб, таълим муассасаларининг моддий базасини яхшилаш,  педагог кадрларни рағбатлантириш борасида жорий йилда  амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида тўхталдилар. Тадбир якунида мактаб таълимида астойдил хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ  ўқитувчиларга “ Халқ таълими фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари ва Фахрий ёрлиқлар топширилди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

24-12-2023, 14:54
Вернуться назад