Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишни вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов бошқарди. Йиғилишда “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқич ижроси якунлари ва келгуси босқичдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Таъкидландики, жорий йилнинг 11 ойи давомида “Аёллар дафтари”га киритилган 54 минг 705 нафар хотин-қизга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари Раъно Турдибоева сўзга чиқиб, “Аёллар дафтари” тизимининг 5-босқичига тайёргарлик кўриш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати