“Юртимизда ушбу кенгаш раиси Президент ҳисобланади. Ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар бу масала учун масъул этиб белгиланган. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир”,
- деди давлат раҳбари.
Президент йиғилиганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган қоиданинг амалий ҳаётимиздаги тасдиғини биргина ана шу мисолда ҳам яққол кўриш мумкин. Бу ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, келгусида янада кенгайиб боради”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши
давом этмоқда.