Тупроққалъа маскани маҳалласи вилоят марказидан қарийб 200 км узоқликда жойлашган бўлиб, шу боис ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов навбатдаги сайёр қабулни ушбу маҳаллада ўтказди. Қабул давомида 13 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, 8 та масала жойида ҳал қилинди, қолган мурожаатларни мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча ўрганиб, амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.
Вилоят раҳбари маҳалла ҳудудидаги 14-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида, Саримой маҳалласидаги 11-сонли мактаб ва 11- сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб, иситиш тизимларининг ҳолатини кўздан кечирди, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Роҳатой Жумабоеванинг ҳолидан хабар олиб, хонадон аъзоларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати