Халқимизнинг Янги йил байрам дастурхонига арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари марказларида анъанавий савдо ярмаркалари ташқил қилинди. Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори қошида ташкил этилган байрам ярмаркасини бориб кўрди. Бу йил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо ярмаркаси фаолиятини йўлга қўйишга пухта тараддуд кўрилди. Сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш мақсадида усти ёпиқ савдо павильонлари қурилди. Вилоятимиз фермер хўжаликлари ва аграр тармоқ корхоналарида етиштирилган гўшт, балиқ, тухум, гуруч, картошка ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига таклиф этилмоқда. Бу эса аҳолининг харид қобилиятини ошириш, байрам кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати