Учрашувда жорий йилнинг 28 ноябрь куни фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси кенг муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, дори-дармон таъминоти, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги муаммоларни чуқур таҳлил этиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида тўхталди. Учрашув иштирокчилари муҳокама этилган масалалар юзасидан ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати