Хабарингиз бор, жорий йилда Боғот туманидаги Саховат маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, маҳалла ҳудудига 62 та электр устунлари ўрнатилди, 4,2 км электр тармоқлари жорий таъмирланди, 8,5 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди, 2,7 км узунликдаги йўл асфальт қилинди, 2,3 км узунликда пиёдалар юриш йўлакчаси қурилди, 70 та тунги ёритгич ўрнатилди, 7 км масофага юқори тезликдаги интернет тармоғи тортилди. Ҳудуддаги 28-сонли мактабнинг фаоллар зали таъмирланди, 2 та хорижий тил ва 1 та касб -ҳунар ўргатиш хоналари ташкил қилинди, янги компьютер жиҳозлари келтирилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги тиббиёт пункти, тикувчилик цехи, китоб дўкони, Workaut ва мини-футбол майдончалари ишга туширилди.
Маҳаллада Конституция байрамига бағишлаб ташкил қилинган тадбир "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остидаги юриш марафони билан бошланиб, янги объектларни фойдаланишга топшириш тантаналарига уланиб кетди. Тадбир давомида“Энг обод хонадон”, «Энг обод кўча» номинациялари ғолибларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати