DataLife Engine / Дургадикда байрам шодиёналари

Дургадикда байрам шодиёналари



Жорий йилда Хонқа туманидаги  Дургадик маҳалласида  “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида қатор тадбирлар амалга оширилди. Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича  маҳалла ҳудудига 5 та янги трансформатор ўрнатилиб  электр таъминоти яхшиланди, 16 км ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди, 2,7 км узунликдаги йўл асфальт қилинди, 1 км узунликда пиёдалар юриш йўлакчаси қурилди ва 7  км масофага юқори тезликдаги интернет тармоғи тортилди.  Ҳудуддаги 18-сонли мактабда 2 та хорижий тил ва 1 та касб - ҳунар ўргатиш хоналари ташкил қилинди. Шунингдек, маҳалладаги тиббиёт пунктида 2318 нафар фуқаро   тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Маҳаллада Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган тадбир "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остидаги юриш марафони билан бошланиб, кўчат экиш тадбирларига уланиб кетди. Бундан ташқари маҳалла аҳли учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва  бўш иш ўринлари ярмаркалари, ҳамда тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар учун  банклар  томонидан янги лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди. Тадбир давомида “Энг обод хонадон”, “Энг обод кўча”  номинациялари  ғолибларига  вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

5-12-2023, 18:57
Вернуться назад