Бугун Янгиариқ туманидаги Қўриқтом маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати