DataLife Engine / Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.


       Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов  бошқариб борди. Сессия кун тартибига жорий йилнинг  1-ярим йиллик якуни бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг  ижроси, 2023 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида соҳалар кесимида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хорижда ишлаб қайтган мигрантлар рўйхатини шакиллантирилиши ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар каби қатор муҳим  масалалар киритилди.

      Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Депутатлар томонидан қизғин савол жавоб ва фикр алмашувлардан кейин муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

16-08-2023, 16:03
Вернуться назад