DataLife Engine / Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов  бошқариб борди. Сессия кун тартибига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва уни  “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси каби шу куннинг долзарб масалалари киритилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Депутатлар томонидан қизғин савол жавоб ва фикр алмашувлардан кейин муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

16-05-2023, 16:29
Вернуться назад