DataLife Engine / Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.


      Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов бошқариб борди. Сессия кун тартибига 2023 йилда Хоразм вилоятида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш тўғрисидаги масала киритилди. Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачиловнинг ахбороти эшитилди. Қизғин фикр алмашувлардан сўнг муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

26-04-2023, 11:49
Вернуться назад