DataLife Engine / Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида фуқароликка қабул қилинган шахсларга ID- карталар тантанали равишда топширилди

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида фуқароликка қабул қилинган шахсларга ID- карталар тантанали равишда топширилди


      Вилоят  ҳокими Жўрабек Рахимов  фуқароликка қабул қилинган юртдошларимизни самимий табриклади. Эндиликда улар  мамлакатимиз Конституциясида белгиланган фуқаролик ҳуқуқларидан тўла фойдалана оладилар. Фуқароликка қабул қилинганлар инсон қадри улуғланадиган юрт фуқароси бўлиш бахтига муяссар бўлганликлари учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.
Маълумот учун, Хоразм вилоятида 2016 йилдан буён 906 нафар шахс мамлакатимиз фуқаролигига қабул қилинган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги  матбуот хизмати

25-04-2023, 11:48
Вернуться назад