Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ушбу қутлуғ айёмда Боғот туманининг Ҳуррият маҳалласида истиқомат қилувчи фахрий ўқитувчи Шокир Раззоқов хонадонида бўлди.
Эллик тўрт йилдан буён тумандаги 1-сон умумтаълим мактабида ўқувчи ёшларга тарих фанидан сабоқ бериб келаётган бу фидойи муаллимни бутун вилоятимиз аҳли яхши билади ва юксак қадрлайди. Вилоят ҳокими устоз билан юртимиздаги ўзгаришлар, таълим-тарбия соҳасидаги янгиликлар ҳақида суҳбатлашди. Отахон дуога қўл очиб, инсон қадрини улуғлаш, ўқитувчи меҳнатини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, нуронийларга бўлган эътибор ва эъзоз учун Президентимизга самимий миннатдорчилик билдирди, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати