Азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга меҳр -мурувват кўрсатиш, беморлар ҳолидан хабар олиш, кўмакка муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш эзгу анъанага айланган.
Байрам муносабати билан вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида бўлиб, беморлар ҳолидан хабар олди.
Айни кунда марказда 49 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар даволаниб, саломатликларини тикламоқдалар. Вилоят ҳокими уларни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, байрам совғаларини топширди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати