DataLife Engine / 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни вилоятимизда кенг нишонланди.

15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни вилоятимизда кенг нишонланди.



Шу муносабат билан ташкил қилинган  тантанали тадбирга  соҳада узоқ йиллар сидқидилдан хизмат қилган меҳнат фахрийлари,  бугунги кунда самарали  фаолият юритиб келаётган фаоллар таклиф этилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов  соҳа вакилларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларнинг Хоразм маданияти ва санъатини ривожлантириш ҳамда дунёга тарғиб этишдаги фидокорона меҳнатларини эътироф этди. Байрам муносабати билан   фаолиятида муносиб ютуқларга эришиб келаётган маданият ва санъат соҳасининг бир гуруҳ ходимлари вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

15-04-2023, 14:00
Вернуться назад