Машарипов Ўктам Рустамович Янгибозор тумани ҳокими этиб тайинланди
2018 йил 1 декабрь куни Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилдан Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келаётган Машарипов Ўктам Рустамович Янгибозор тумани ҳокими этиб тайинланди.