Маълумки, ушбу корпорация билан ҳамкорликда вилоятимизда “UzXCMG” қўшма корхонаси ташкил қилинган бўлиб, 13 турдаги экскаваторлар, 10 турдаги қурилиш ва автомобиль йўлларини таъмирловчи техника воситалари ишлаб чиқарилади. Корхонада тайёрланаётган занжирли ва ғилдиракли экскаваторлар, бульдозерлар, асфальт зичловчи катоклар, юк ортгичлар, автогрейдер, йўл фрезаси каби қурилиш ва сув хўжалиги соҳаларида фойдаланиладиган техникаларга ички ва ташқи бозорда талаб катта. Мулоқот жараёнида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, ходимларнинг тажриба алмашиши ва Хитойда малака оширишини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати