DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Туркиянинг “ESER HOLDING” компанияси раҳбари Илхан Адилоглуни қабул қилди.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Туркиянинг “ESER HOLDING” компанияси раҳбари Илхан Адилоглуни қабул қилди.


       Ушбу компания замонавий лойиҳалар асосидаги кўп қаватли бинолар ва муҳандислик иншоотлари қурилиши бўйича  бой тажрибага эга бўлиб, Европа, Осиё ва Африка мамлакатларида  қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Урганч шаҳрининг ал-Хоразмий шаҳарчасида 11та 12 қаватли уй-жойлар  мазкур компания муҳандис-қурувчилари томонидан бунёд этилмоқда. Мулоқот жараёнида шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

7-04-2023, 17:00
Вернуться назад